Бизнесингизни осон бошқаришни истайсизми?

18.09.2017 | Автор: | Рубрика: Новости

Бизнесни осон бошқариш деган жумла одамни бироз ўйлантириши мумкин. Айниқса ҳар куни корхона ва ташкилотда вужудга келувчи турфа ҳил масалаларни ҳал этиш билан банд бўлган раҳбар ва бошқарувчилар бунақаси бўлмайди, бизнесни кундалик бошқарувини ўзи талайгина куч ва ҳаракат талаб қилади дейишлари турган гап.

Ҳақиқатда ҳам шундоқми? Наҳотки юз йиллар ичида жаҳонда уни енгиллаштириш бўйича бирон бир маълумот, услуб ва қоидалар шаклланмаган? Туну-кун тинмай, чарчаб хориб ишламасдан туриб ҳам муваффақиятли бошқариш йўли топилмаганми?

Албатта топилган. Ва дунёда бу услублар аллақачон фан даражасида ривожланиб, бугун бир неча юз миллиард капитал ва триллионлаб пул айлантирадиган, жаҳоннинг ўнлаб мамлакатларида 100 минглаб ишчи ишлаётган корхона ва ташкилотлар барчаси шулар ёрдамида бошқарилиб, ривожланиб келмоқда.
Шу жойда қайсидир юртдошимиз чет эл тажрибаси бизга қўл келармиди дейиши мумкин. Бизга ўзимизда синовдан ўтган, қўлласа бўлайдиганидан беринг. Уларга миннатдорчилик билдирамиз, “ўзимизни хўрозқандимиз” ҳам қадрли эканлигини ўзи катта. Тўғри, чет элники деса, ўйламай-нетмай, маҳаллий шароитимиз, миллий дунёқарашимизни ҳисобга олиб иш тутиш керак.

Хўш, осон бошқариш мумкинми? Албатта мумкин. Ҳар бир ишни устасини ишлашини кузатсангиз, ҳавасингиз келади. Чунки ҳаракатлари енгил, аниқ ва осондек туюлади. Ҳеч бир қийналишсиз бажарилади. Ишончимиз комил, сиз ҳам бизнесингизни шундоқ бошқара оласиз.
Бунинг учун нима қилиш керак дейсизми? Ўнлаб китоблар, рус ва инглиз тилидаги манбалар, кўплаб тадбиркорлар билан суҳбат қуриб, йиллар давомида ўз йўналиши шакллантиришингиз мумкин. Бу йўл сизга узоқ ва мураккабга ўхшаябдими?

Унда биз сизга юртимизда биринчи бора ўзбек тилида ташкил этилаётган “Бизнесни самарали бошқариш” тренингига таклиф этамиз. Ушбу тадбир шу йилнинг 30 сентябр куни Miran International меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Сиз унда чет элнинг сара тажрибаларини юртимизда муваффақиятли синовдан ўтгани, ўзимизни илғор тадбиркорларимиз кундалик фаолиятида ишлатиб, бизнесни осон, енгил ва мароқ билан бошқариш учун амалда қўллаётган услублари билан танишиш имконияти эга бўласиз.

Бу тренингда сиз ҳар қандай бизнес негизи бўлмиш тўртта асосий соҳа, бошқарув асослари, жамоани шакллантириш, маркетинг ва савдони ташкил этиш борасидаги энг сара маълумотлар олишингиз мумкин. Тренинг ҳақида батафсил маълумот http://trening.acgroup.uz манзилида.

Фурсатни бой берманг, тезда Author Coaching Group билан (+ 998 99) 954 00 19 орқали, электрон почта info@acgroup.uz ёки телеграм @ACGro орқали боғланинг ва чипталарни буюринг. Ўзингизни кундалик бош оғриқларингизни камайтириб, бизнесингизни янги чўққилар сари етакланг.

Ушбу тренингни ташкил этишда бизга катта ёрдам берган ҳомийларимиз:

Prime Electrotechnica компанияси, паст волтли ва диод чироқлари етказиш бўйича етакчи компаниялардан бири.

Master Expert консалтинг ва баҳолаш компанияси – сармоялар жалб қилишдаги ишончли ҳамкор, деярли 20 йилдан бери фаолият кўрсатади.

Ziynat Design компанияси сизни рекламангизни сержило ва албатта биринчи кўришдаёқ эсда қоладиган бўлишини таъминлаб беради.

Яна бир бор тренинг саҳифаси: http://trening.acgroup.uz

Бизнесингиз учун керакли сабоқлар қуйидаги телеграм каналда: https://t.me/biznes_saboq

Комментарии к записи Бизнесингизни осон бошқаришни истайсизми? отключены

Комментарии закрыты.

Search.uz: интернет каталог сайтов Узбекистана